|
Каталог файлов
Укитувчилар учун ББ
| 11.02.2016, 22:48 |
Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 11 августдаги 184- сонли буйруғига 1- илова
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказиш тўғрисида НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 203-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорларига мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. I. Умумий қоидалар
1. Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3857-сонли фармонининг 3-бўлим 2-хат бошида белгиланган вазифанинг ижросини таъминлаб, умумий ўрта таълимнинг белгиланган давлат таълим стандартларига риоя этилиши мониторингини амалга оширилишини тартибга солади. 2. Фанлар бўйича билимлар беллашуви халқ таълими тизимидаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади ва мазкур Низом асосида амалга оширилади. 3. Билимлар беллашуви Давлат таълими стандартлари мониторинги жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади.
II. Умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувининг мақсад ва вазифалари
4. Фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказишдан мақсад умумий ўрта таълим муассасаларида Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш чораларини кўриш, иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини ўз вақтида аниқлаш, ривожлантириш учун етарли шарт-шароит яратиш, ҳар бир мактаб, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилари ҳамда халқ таълимининг ҳудудий бошқарув идоралари фаолиятига баҳо бериш ва рейтингини аниқлашдан иборат. 5. Фанлар бўйича билимлар беллашувининг вазифалари: а) умумий ўрта таълим тизимида Давлат таълим стандартларининг бажарилишини назорат қилиш, ўқувчиларда билим, кўникма ва малака савиясини шаклланиш суръатини мунтазам равишда таҳлил қилиш; б) ўқувчилар билимларида аниқланган бўшлиқларни бартараф қилиш чораларини кўриш; в) билимлар беллашувида ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолаш мезонларига риоя этилишини; г) ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари, мактаб раҳбарияти, педагогик жамоаларнинг таълим сифатини оширишга бўлган масъулиятлари ва фаолликларини кучайтириш; д) ўқувчиларнинг ўқув фанларига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни касбга йўналтириш ва таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш; е) ўқувчиларнинг иқтидорини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун етарли шарт-шароит яратиш; ж) юқори натижага эришган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва мактаб педагогик жамоасини рағбатлантириш орқали тизимда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш; з) мониторинг натижалари асосида ўзлаштирилиши қийин ёки аксинча, жамият ва фан-техниканинг ривожланиши билан боғлиқ равишда зарур деб топилган билимлар асосида ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ўқитиш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув фанлари бўйича билимлар беллашувини ўтказиш тартиби
6. Билимлар беллашуви ҳар йили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган фанлардан тўрт босқичда ўтказилади. а) 1-мактаб босқичи (декабрь-январь ойларида) б) 2-туман (шаҳар) босқичи (январь-февраль ойлари) в) 3-вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳри) босқичи (март ойининг учинчи ўн кунлигида) г) 4-республика босқичи (апрель ойининг учинчи ўн кунлигида) 7. Умумтаълим мактабларининг 5-8-синф ўқувчилари иштирокида билимлар беллашуви ўтказилиши муносабати билан ушбу синфларда ўтказиладиган кичик фан олимпиадалари ўтказилмайди. 8.Умумтаълим мактабларининг 9-синфларида фан олимпиадалари ушбу низомда кўрсатилган тартиб асосида ўтказилади. 9. Белгиланган фанлар ва синфлар бўйича беллашувларнинг барча босқичларида юқори балл тўплаб, I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб деб ҳисобланадилар. 10. Биринчи босқичда умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари 1-иловада кўрсатилган фанлар бўйича қизиқиши ва қобилиятларига қараб иштирок этадилар. 2-, 3-, 4-босқичда белгиланган фанлар ва синфлар бўйича 1 нафардан аввалги босқичларда 55 ва ундан юқори балл тўплаб, ғолиб деб топилган ўқувчилар тақдим этилган рўйхат асосида иштирок этадилар. 11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан Давлат ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернат мақомини олган мактаб ўқувчилари фақат чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича беллашувларнинг вилоят босқичида тўғридан-тўғри иштирок этадилар. Давлат ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар учун беллашувлар махсус тузилган назорат материаллари асосида алоҳида ташкил этилади. Қолган фанлардан умумий тартиб бўйича беллашувларда иштирок этадилар. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг натижалари алоҳида таҳлил қилинади. 12. Аввалги ўқув йилида беллашувнинг учинчи босқичида I ўринни эгаллаган ўқувчилар мазкур ўқув йилида шу фандан тўғридан-тўғри иккинчи босқичда, тўртинчи босқичида I ўринни эгаллаган ўқувчилар мазкур ўқув йилида шу фандан тўғридан-тўғри учинчи босқичда иштирок этадилар, уларнинг рўйхати ва натижалари алоҳида таҳлил қилинади. 13. Беллашувларни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Халқ таълими вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва мактаблар ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар (5-9 кишидан иборат), ҳакамлар ҳайъатлари (ҳар бир фандан 3-7 кишидан иборат), апелляция комиссиялари (3-5 кишидан иборат)ни ташкил этадилар. 14. Ташкилий қўмиталар беллашувга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, беллашув топшириқларини тайёрлашни ташкил этади, ҳакамлар томонидан текширилган ишларни шифр бўйича рўйхатини тузади ва ғолибларни аниқлайди, беллашув якунларини чиқаради ва эълон қилади. 15. Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий бўлинмалари беллашувни тасдиқланган мезонлар ҳамда ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади. 16. Беллашувнинг барча босқичлари учун тайёрланган топшириқлар Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мазмунан мос келиши, улар таркибига фанлар бўйича қуйи синфларда ўрганилган мавзуларга оид саволларнинг киритилиши, мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилган бўлиши шарт. 17. Ташкилий қўмита томонидан беллашувнинг бошланиш вақти белгиланади, бу вақтдан кечикиб келган ўқувчи беллашувга иштирок этишига йўл қўйилмайди ва бу ҳақида тегишли далолатнома тузилиб ташкилий қўмита раисига топширилади. 18. Беллашув пайтида ўқувчиларнинг аудиториядан чиқиши таъқиқланади. Аудиториядан сабабсиз чиққан ўқувчи қайта беллашувга қўйилмайди. Ёзма ишлар давомида ўқувчиларнинг бир-бирлари билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиши, китоблардан, калькуляторлардан, уяли телефон алоқа воситаларидан фойдаланиши ва бошқаларга кўмаклашиши таъқиқланади. Ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ўқувчилар беллашувдан четлаштирилади. Бу ҳақида тегишли далолатнома тузилиб, уни аудитория раҳбари ва назоратчилар имзолайдилар. Ушбу далолатномалар ҳакамлар ҳайъати раисига топширилади.
IV. Билимлар беллашувининг биринчи босқичини ўтказиш
19. Билимлар беллашувлари ўқувчиларни билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантирган ҳолда мактаб жамоаси ўртасида кўтаринки кайфиятда ташкил этилиши лозим. Ҳар бир фан ўқитувчиси “Билимлар кунида” ўқувчиларга декабрь-январь ойларида билимлар беллашувларининг мактаб босқичи ўтказилиши ва бунга ўқувчилар тайёргарлик кўриб боришлари лозимлигини таъкидлайди. Шунингдек, ўқитувчи сентябрь-декабрь ойларида ҳар бир дарсда ўрганилаётган мавзунинг асосий таянч тушунчасига оид саволлар билимлар беллашувларида берилишини таъкидлайди ҳамда ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишлари ва қобилиятларига қараб турли усуллар билан йўналтириб боради. Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ҳам ўқувчиларни қизиқишларига қараб беллашувларга тайёрлаб боради. Ноябрь ойининг охирида ҳар бир фан ўқитувчиси ўзи дарс бераётган ҳар бир синфдаги ўқувчилар билан биргаликда синфдан билимлар беллашувининг мактаб босқичида иштирок этадиган ўқувчилардан синф жамоаси рўйхатини шакллантиради. Беллашувларнинг мактаб босқичида ўқувчи қизиқишидан келиб чиққан ҳолда бир нечта фандан иштирок этиши мумкин. Ҳар бир мактабнинг ҳаммага кўринарли жойида “Билимлар беллашуви бурчаги” ташкил этилади. Мазкур бурчакда фан методбирлашмаси ўқувчиларни билим олишга даъват этадиган шиор ва чақириқлар остида синфлар ва фанлар кесимида билимлар беллашувига қатнашадиган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантириб осиб қўяди. Шунингдек, бурчакда билимлар беллашувига оид барча янгиликлар, маълумотлар (Низом, баҳолаш мезонлари, назорат материалларидан намуналар, ўтган йилда ўқувчилар қўлга киритган натижалар, дипломлар, расмлар ва бошқ.) бериб борилади. Билимлар беллашувининг биринчи босқичи Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг умумий раҳбарлиги ва назорати остида ўтказилади. 20. Беллашувнинг биринчи босқичини ўтказиш масъулияти умумтаълим мактаблари директорлари зиммасига юкланади ва улар мактаб ташкилий қўмитасига раислик қилади. 21. Ташкилий қўмита таркибига мактаб қошидаги махсус комиссиянинг мониторинг гуруҳи аъзолари ва ўқитувчилар киритилади. 22. Биринчи босқичда беллашув топшириқлари кўп вариантлилик асосида Халқ таълими вазирлиги тавсияси асосида умумтаълим мактаблари фан ўқитувчилари томонидан тайёрланади ва мактаб метод бирлашмаларида кўриб чиқилиб, тасдиқланади. 23. Биринчи босқич Низомнинг 1-иловасидаги ўқув фанлари ва синфлар бўйича ўқув йилининг декабрь-январь ойларида ўтказилади. 24. Биринчи босқични ўтказиш жадвали ташкилий қўмита томонидан тасдиқланиб, кўринарли жойга беллашув ўтказилишидан камида икки ҳафта олдин осиб қўйилади. 25. Мактаб методика кенгаши беллашув натижаларини ўқувчиларнинг журналдаги баҳолари билан ўзаро солиштириб, педагогика кенгаш муҳокамасига киритади. 26. Беллашувнинг биринчи босқичи натижалари асосида ўқитувчиларнинг фаолиятига баҳо берилади, ўқитувчиларга ойлик устамаларни белгилаш учун мактаб қошидаги махсус комиссияга тегишли тавсия берилади. 27. Биринчи босқичда ғолиб деб топилган ўқувчилар иккинчи (туман, шаҳар) босқичида қатнашиши тўғрисида иштирокчиларнинг фанлар бўйича кўрсаткичлари (1.1-, 1.2-жадваллар, жумладан, электрон шакллари) Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади. 28. Беллашувнинг биринчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади. 29. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларидаги Давлат таълим стандартлари мониторинг кичик гуруҳлари томонидан биринчи босқич якунлари сайланма тарзда жойида ўрганилади, беллашув натижалари ва синф журналидаги ўқувчилар баҳоларига солиштириб, таҳлил қилинади. 30. Беллашувнинг натижалари, оммавийлиги, юқори ташкилий-услубий савияда, холис ўтказилганлигига қараб муассаса фаолиятига баҳо берилади.
V. Билимлар беллашувининг иккинчи босқичини ўтказиш
31. Иккинчи босқични ўтказиш масъулияти Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларининг зиммасига юкланади ва у туман (шаҳар) ташкилий қўмитасига раислик қилади. 32. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мактабларда ўтказилган биринчи босқич якунлари юзасидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил этилиб, иккинчи босқичда иштирок этувчиларнинг умумий рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланади. 33. Иккинчи босқич беллашуви етарли моддий-техник базасига эга бўлган, барча мактаблардан келиш ва кетиш учун транспорт қатнови қулай бўлган мактаблар базасида ўтказилади. 34. Иккинчи босқич йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилади. 35. Иккинчи босқични ўтказиш жадвали тасдиқланиб, беллашув ўтказилишидан камида 10 кун олдин мактабларга юборилади. Жадвал нусхаси назорат учун Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига топширилади. 36. Иккинчи босқич учун назорат материаллари Халқ таълими вазирлиги тавсияси асосида Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ДТСМ кичик гуруҳи томонидан кўп вариантлилик асосида тайёрланиб, ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади ва махфийлиги таъминланган ҳолда беллашув ўтказиладиган куни вакиллар орқали жойларга етказилади. 37. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ДТСМ кичик гуруҳлари томонидан беллашувнинг иккинчи босқич якунлари бўйича кўрсаткичлар биринчи босқич натижалари билан солиштирилиб, таҳлил этилади ҳамда туман (шаҳар) бўйича ҳар бир мактабнинг рейтинги аниқланади. 38. Умумтаълим мактаблари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқитувчиларга моддий рағбатлантиришлар белгилашда беллашувнинг иккинчи босқич натижаларини асос қилиб олиш тавсия этилади. 39. Иккинчи босқич ўтказилгандан сўнг, умумий натижалар ва таҳлилий маълумотлар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари навбатдаги кенгаш йиғилишида муҳокама этилади. Иштирокчиларнинг натижалари синфлар кесимида ҳар бир фан бўйича беллашув якунлангандан сўнг 2 кун ичида (2.1, 2.2-жадваллар, жумладан, электрон шакллари) учинчи босқичда иштирок этадиган ўқувчилар рўйхати билан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига етказилади. 40. Беллашувнинг иккинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади. 41. Учинчи босқич ўтказилгунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларидаги Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари томонидан 1-, 2- босқич якунлари сайланма тарзда жойида ўрганилади, натижалар қиёсий таҳлил қилиниб, хулосаланади. 42. Беллашувнинг натижалари, оммавийлиги, юқори савияда ва адолатли ўтказилганлигига қараб туман (шаҳар) фаолиятига баҳо берилади.
VI. Билимлар беллашувининг учинчи босқичини ўтказиш
43. Беллашувнинг учинчи босқичини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари раҳбарлари зиммасига юкланади ва улар вилоят (ҳудудий) ташкилий қўмитага раислик қиладилар. 44. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим мактаблари томонидан биринчи ва иккинчи босқич якунлари юзасидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил этилиб, учинчи босқичда иштирок этувчиларнинг умумий рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланади. 45. Учинчи босқич беллашуви етарли моддий-техник базасига эга бўлган, барча туман (шаҳар) лардан келиш ва кетиш учун транспорт қатнови қулай бўлган муассасалар базасида ўтказилади. 46. Учинчи босқич беллашуви март ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. 47. Учинчи босқични ўтказиш жадвали тасдиқланиб, беллашув ўтказилишидан камида 10 кун олдин Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига юборилади. Жадвал нусхаси Халқ таълими вазирлигига топширилади. 48. Фанлар бўйича билимлар беллашувларининг топшириқлари, сухбат ва лаборатория ишлари саволлари Халқ таълими вазирлиги томонидан малакали мутахассислар жалб қилинган ҳолда кўп вариантлилик асосида тайёрланади. 49. Беллашув топшириқлари Республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланиб, конвертларга солинади ва муҳрланган ҳолда жойларга етказилади. 50. Вилоят (ҳудудий) бошқарув идораларидаги Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими томонидан учинчи босқич якунлари бўйича кўрсаткичлар биринчи ва иккинчи босқич натижалари билан солиштирилиб, таҳлил этилади ҳамда ҳудуд бўйича ҳар бир мактаб, туман (шаҳар) нинг рейтинги аниқланади. 51. Иккинчи ва учинчи босқич натижалари (2.1, 2.2, 3.1, 3.2-жадваллар, жумладан, электрон шакллари) беллашув тугаган кундан бошлаб 10 кун муддатда вилоят (ҳудудий) ташкилий қўмита раиси ёки масъул котиби томонидан республика ташкилий қўмитасининг вакилига шахсан топширилади. 52. Беллашувнинг учинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади ҳамда ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ёз мавсумида ёзги оромгоҳларда дам олишлари ташкил этилиб, улар учун олимлар, мутахассислар иштирокида мастер класс учрашувлари, машғулотлар, фан кечалари, турли викториналар, мусобақа ва танловлар ўтказилади. 53. Беллашувнинг натижалари, оммавийлиги, юқори савияда, одилона ўтказилганлигига қараб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, ҳудудий малака ошириш институтлари фаолиятига баҳо берилади. 54. Қорақалпоғистон Республикасида ўтказиладиган билимлар беллашувининг учинчи босқичида қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб деб ҳисобланадилар ва беллашувларнинг тўртинчи босқичида иштирок этмайдилар. 55. Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича учинчи босқич беллашув топшириқларини тайёрлаш масъулияти Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилади.
VII. Билимлар беллашувининг тўртинчи босқичини ўтказиш
56. Беллашувнинг якунловчи — тўртинчи босқични ташкил этиш ва ўтказишга Халқ таълими вазирлиги масъул ҳисобланади. 57. Халқ таълими вазирлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан 1-, 2- ва 3-босқич якунлари сайланма тарзда жойида ўрганилади, босқичлардаги натижалар қиёсий таҳлил қилиниб, хулосаланади. 58. Беллашувнинг учинчи босқичида I ўринни эгаллаган ўқувчилар тўртинчи босқичда қатнашадилар. 59. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тўртинчи босқич иштирокчиларини уюшқоқлик билан тайёрлаш мақсадида барча ташкилий чора-тадбирларни кўрадилар. 60. Беллашув ўтказиладиган жойга иштирокчиларни олиб келиш ва олиб кетиш, уларнинг яшаш, овқатлантириш ва йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулият ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади. 61. Беллашувнинг тўртинчи босқичидаги назорат материаллари (ёзма иш, тест топшириқлари, суҳбат ва лаборатория ишлари саволлари) Халқ таълими вазирлиги томонидан малакали мутахассислар жалб қилиниб, кўп вариантлилик асосида махфийлигини таъминлаган ҳолда тайёрланади ва Республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланади. 62. Беллашувларнинг тўртинчи босқичи ўқув йилининг апрель ойида ҳудудий тарзда (6 та ҳудудларда) ўтказилади: 1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти; 2-ҳудуд: Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё вилоятлари; 3-ҳудуд: Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари; 4-ҳудуд: Самарқанд, Жиззах вилоятлари; 5-ҳудуд: Бухоро, Навоий вилоятлари; 6-ҳудуд: Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. 63. Беллашувнинг тўртинчи босқичи белгиланган барча ҳудудларда бир кунда ва бир вақтда ўтказилади. 64. Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси раҳбарлигида тўртинчи босқич якунлари бўйича кўрсаткичлар 1-, 2-, 3-босқич натижалари билан солиштирилиб, таҳлил этилади ҳамда республика бўйича ҳар бир мактаб, туман (шаҳар), вилоят (ҳудуд)ларнинг рейтинги аниқланади. 65. Беллашувнинг тўртинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади ҳамда I, II, III ўринларни олган ўқувчиларга фан йўналишлари бўйича “Интеллектуал ривожлантириш” ёзги дам олиш оромгоҳларида дам олишлари ташкил этилиб, улар учун етук олимлар, мутахассислар иштирокида мастер класс учрашувлари, машғулотлар, фан кечалари, турли викториналар, мусобақа ва танловлар ўтказилади.
VIII. Ҳакамлар ҳайъати
66. Беллашувнинг барча босқичларини ўтказиш учун ҳар бир фан ва синф бўйича малакали мутахассислар, амалиётчи ўқитувчилар (камида 3 киши) дан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилади. 67. Беллашувнинг биринчи босқичида ҳакамлар ҳайъати таркибига бошқа мактаб ўқитувчилари ва мутахассисларини ҳам жалб этиш мумкин. 68. Ҳакамлар ҳайъати қуйидаги вазифаларни бажаради: а) Беллашув иштирокчилари томонидан бажарилган ишларни тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида текширади ва баҳолайди; б) Ўтказилган беллашув натижалари ҳақида ташкилий қўмитага батафсил ҳисобот беради ва текширилган ишларни шифр бўйича тақдим этади. 69. Ҳакамлар ҳайъати таркибига тавсия қилинган аъзолар беллашувнинг фақат битта (туман (шаҳар), вилоят ёки республика) босқичида иштирок этадилар. 70. Ҳар бир фан бўйича тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўзлари орасидан ҳакамлар ҳайъати раисини сайлайдилар. 71. Ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари узлуксиз равишда икки йилдан ортиқ беллашув ҳакамлари таркибига киритилмайди.
IX. Аудитория раҳбари ва назоратчилар 72. Беллашувнинг барча босқичларида беллашув жараёнини бошқариш, ташкилий ишларни бажариш, адолат тамойилларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида ташкилий қўмита томонидан қуръа ташлаш (беллашув ўтказиладиган куни эрталаб) йўли билан беллашув ўтказилаётган хоналарга аудитория раҳбари ва назоратчи тайинланади. 73. Аудитория раҳбарлари қуйидаги вазифаларни бажаради: а) тегишли фан бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзоларини беллашув ҳужжатлари билан таништиради; б) беллашув жараёнида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилмаган ўқувчиларни далолатнома тузиб, ҳакамлар ҳайъатига топширади; в) ёзма ишларни шифрлаб текшириш учун ҳакамлар ҳайъатига топширади. г) шифр бўйича рўйхатни ташкилий қўмитага тақдим этади. 74. Иштирокчи ўқувчиларнинг ота-оналари, уларнинг ўқитувчилари ёки ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг вакиллари беллашувлар бўлаётган аудиторияга назоратчи-кузатувчи сифатида кириши мумкин (ота-оналар ва ўқитувчилар фақат ўзларининг фарзанди ёки ўқувчиси иштирок этаётган хонадан бошқа хонага кириши мумкин) аммо уларнинг жараёнга аралашиши қатъий таъқиқланади, тартибга риоя қилмаганлар аудитория раҳбари томонидан хонадан чиқариб юборилади.
X. Апелляция комиссияси 75. Ҳакамлар ҳайъати таркибига кирмаган биттадан фан мутахассисларидан иборат апелляция комиссияси тузилади. 76. Ташкилий қўмитанинг раиси бевосита апелляция комиссияси раиси ҳисобланади. 77. Апелляция комиссияси томонидан беллашув қатнашчиларининг шикоятлари ва аризалари беллашув натижалари эълон қилинган куннинг ўзида қабул қилинади ва кўриб чиқилади. 78. Беллашув қатнашчиларининг аризалари апелляция комиссияси раиси, ўқувчи ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида апелляция комиссияси аъзоси томонидан кўриб чиқилади. 79. Апелляцияга беллашув қатнашчиларининг фақатгина ўзлари томонидан бажарилган ишлари бўйича аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади. 80. Апелляция комиссияси зарурият бўлганда, ҳакамлар ҳайъати қарорини бекор қилиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
XI. Иштирокчилар ишларини баҳолаш ва рейтинг чиқариш
81. Ҳар бир босқичда иштирокчилар ишлари шифрланган тарзда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. 82. Ҳар бир фан бўйича аввалдан тасдиқланган мезон асосида иштирокчиларнинг ишлари 100 баллик тизимда баҳоланади. 83. Ғолибликка даъвогар ўқувчиларнинг умумий тўплаган баллар йиғиндиси тенг бўлиб қолганда, уларга қўшимча 1 тадан ёзма топшириқ берилади. Қўшимча берилган топшириқларга жавоблар тенг бўлиб қолган тақдирда, ғолиб аниқлангунга қадар беллашув давом эттирилади. 84. Фан бўйича баллар мос равишда амалдаги ўқувчилар билимини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш тизимидаги баҳолар даражаларига тенглаштирилади, яъни, “5” баҳо – 86-100; “4” баҳо – 71-85; “3” баҳо – 55-70. 85. Ўқувчининг баллари асосида унинг иштирокчилар ўртасидаги ўрни аниқланади. 86. Ушбу Низомнинг 83-бандидан ташқари ҳолатда, икки ёки ундан ортиқ ўқувчиларнинг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, уларнинг ўрни тенг деб ҳисобланади.
XII. Билимлар беллашуви натижасида ҳар бир таълим муассасаси ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви органларининг рейтингини аниқлаш механизми 87. Таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтингини аниқлаш жараёнида бошланғич балл сифатида мактаб ўқувчилари томонидан беллашувларнинг туман босқичида олинган балл асос сифатида олинади. 88. Билимлар беллашувининг республика (вилоят) босқичида ўқувчилари вилоят (туман) босқичига нисбатан 70 ва ундан паст балл тўплаган (ўқувчилар билимини баҳолашнинг кўп баллик рейтинг Низомига кўра “4” баҳодан паст баҳо олган)ларга чегирма (жарима) баллар қўлланилади. Уни қуйидагича амалга оширилиши мумкин. Чегирма баллар ўқувчиларнинг қуйи босқичдаги олган балларига нисбатан қўлланилади. - агар ўқувчи вилоятда 70-60 оралиғида балл тўпласа, унга тумандаги балига нисбатан 10% чегирма балл қўлланилади. Масалан, ўқувчи туманда 80 балл тўплаган бўлсин, вилоятда эса 65 балл тўплаган бўлса, у ҳолда 10% чегирма (8 балл) чегирмадан сўнг 80-8=72 балл қолади. - агар ўқувчи вилоятда 59,9-50 оралиғида балл тўпласа, унга тумандаги балига нисбатан 20% чегирма балл қўлланилади. Масалан, ўқувчи туманда 75 балл тўплаб, вилоятда эса 52 балл тўпласа, у ҳолда 20% чегирма (15 балл) чегирмадан сўнг 75-15=60 балл қолади. - агар ўқувчи вилоятда 49,9-40 оралиғида балл тўпласа, унга 30% чегирма балл қўлланилади. Масалан, ўқувчи туманда 76 балл тўплаб, вилоятда 48 балл тўплаган бўлса 30% чегирма (22,8 балл) чегирмадан сўнг 76-22,8=53,2 балл қолади. - агар ўқувчи вилоятда 39,9-30 оралиғида балл тўпласа, унга тумандаги балига нисбатан 40% чегирма балл қўлланилади. Масалан, ўқувчи туманда 80 балл тўплаган бўлсин, вилоятда 37 балл тўплаган бўлса, у ҳолда унга 40% чегирма (32 балл) чегирмадан сўнг 80-32 =48 балл қолади. - агар ўқувчи вилоятда 29,9-20 оралиғида балл тўпласа, унга тумандаги балига нисбатан 50% чегирма балл қўлланилади. Масалан, ўқувчи туманда 55 балл тўплаб, вилоятда 28 балл тўплаган бўлса, у ҳолда унга 50% чегирма (27,5 балл) қўлланилади, чегирмадан сўнг 55-27,5 =27,5 балл қолади. - агар ўқувчи вилоятда 19,9-0 оралиғида балл тўпласа, унга тумандаги балига нисбатан 70% чегирма балл қўлланилади. Масалан, туманда 65 балл тўплаган бўлса, вилоятда ўқувчи 11 балл тўплаган бўлса, у ҳолда унга 70% чегирма (45,5 балл) қўлланилади, чегирмадан сўнг 65-45,5 =19,5 балл қолади. Шундан сўнг мазкур синфдан шу фандан қатнашган барча мактаб ўқувчиларига юқоридаги тартибда чегирма (жарима) балл қўлланилади. Чегирма балнинг бошқа фан ва синфга таъсири бўлмайди. Вилоят ва республика босқичидаги натижаларга кўра чегирма балларни қўллаш жадвали Т.р Тўплаган бали Қўлланиладиган чегирма фоизлари 1. 70-60 10% 2. 59,9-50 20% 3. 49,9-40 30% 4. 39,9-30 40% 5. 29,9-20 50% 6. 19,9-0 70% 89. Билимлар беллашувининг республика босқичида ўқувчилари вилоят босқичига нисбатан юқори балл тўплаган бўлса, уларга қуйидагича рағбат баллари қўлланилади: Рағбатлантирувчи балл ўқувчи республика босқичида 71 балл ва ундан юқори, ҳамда қуйи босқичга нисбатан катта балл тўплаган ҳолда қўлланилади. Бунда республика ва вилоят босқичларида олган балларининг фарқи қанча бўлса яна шунча рағбат бали қўшиб берилади. Масалан: Ўқувчининг вилоятда олган бали 76,0 балл, республикада олган бали 79,75 бўлса, фарқи 79,75 – 76,0 = 3,75 бални ташкил этади. Натижада умуий балл 83,5 бални ташкил этади (79,75 + 3,75 =83,5). Рағбат бали ўқувчи қатнашган мактабда мазкур фан ва синфга жорий қилинади. Агар ўқувчи рағбат бали олганда натижа максимал (100) баллдан юқори бўлса, умумий балл 100 балл деб ҳисобланади. 90. Мактаб ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг рейтингини чиқариш жараёнида чегирма ва рағбат баллар қўлланилгандан кейинги умумий ўртача баллари асосида амалга оширилади. 91. Мактаб ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг рейтинги 5-8-синфларда ўтказилган билимлар беллашувлари натижаларига кўра алоҳида ва 9-синфларда ўтказилган фан олимпиадалари натижаларига кўра алоҳида чиқарилади.
Низомга 1-илова Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашуви ўтказиладиган фанлар ва назорат турлари
Т.р Фан номи 5-синф 6-синф 7-синф 8-синф Жами 1-2-босқич 3-босқич 4-босқич 1. Она тили ва адабиёт + + + + 4 ёзма иш – диктант, ижодий баён ёзма иш – диктант, ижодий баён оғзаки – 2 та савол ёзма иш – диктант, ижодий баён оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 2. Қорақалпоқ тили ва адабиёти + + + + 4 ёзма иш – диктант, ижодий баён ёзма иш – диктант, ижодий баён оғзаки – 2 та савол ёзма иш – диктант, ижодий баён оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 3. Рус тили ва адабиёти (таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда) + + + + 4 ёзма иш – диктант, ижодий баён ёзма иш – диктант, ижодий баён оғзаки – 2 та савол ёзма иш – диктант, ижодий баён оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 4. Ўзбек тили (таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) + + + + 4 ёзма иш – диктант, матн яратиш ёзма иш – диктант, матн яратиш оғзаки – 2 та савол ёзма иш – диктант, матн яратиш оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 5. Инглиз тили + + 2 ёзма иш – диктант ёзма иш – диктант оғзаки – 2 та савол ёзма иш – диктант оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 6. Немис тили + + 2 ёзма иш – диктант ёзма иш – диктант оғзаки – 2 та савол ёзма иш – диктант оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 7. Француз тили + + 2 ёзма иш – диктант ёзма иш – диктант оғзаки – 2 та савол ёзма иш – диктант оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 8. Тарих + + + 3 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол оғзаки – 2 та савол ёзма иш – 5 та савол оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 9. Ҳуқуқ + 1 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол оғзаки – 2 та савол ёзма иш – 5 та савол оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 10. Математика + + + + 4 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол, оғзаки – 2 та савол ёзма иш – 5 та савол, оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 11. Информатика + 1 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол, оғзаки – 2 та савол ёзма иш – 5 та савол, оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 12. Физика + + 2 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол, лаборатория иши – 1 та савол ёзма иш – 5 та савол, лаборатория иши – 1 та савол тест - 20 савол 13. Кимё + 1 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол, лаборатория иши – 1 та савол ёзма иш – 5 та савол, лаборатория иши – 1 та савол тест - 20 савол 14. Биология + + + 3 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол лаборатория иши – 1 та савол ёзма иш – 5 та савол лаборатория иши – 1 та савол тест - 20 савол 15. География + + + 3 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол, оғзаки – 2 та савол ёзма иш – 5 та савол оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол 16. Иқтисодий билим асослари + 1 ёзма иш – 5 та савол ёзма иш – 5 та савол, оғзаки – 2 та савол ёзма иш – 5 та савол оғзаки – 2 та савол тест - 20 савол Жами 5 8 12 16 41
1.1-жадвал Ҳар бир фан ва синфлар бўйича алоҳида
__________________ вилояти _________________ туман _______ мактабда ўтказилган фанлар бўйича билимлар беллашувининг 1-босқич иштирокчилари ва уларнинг натижалари тўғрисида МАЪЛУМОТ Синфи 5 Фан номи Математика
Т.р Ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми (тўлиқ) Тўплаган балл Ўрни Ўқитувчи- сининг И.Ш.О 1 ... 55 Жами ўртача балл Мактаб директори, ташкилий қўмита раиси: ________________________ М.Ў. имзо. Фамилияси ва исми
Мактаб директори ўринбосари: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми Туман (шаҳар ) ХТБ вакили: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми
1.2-жадвал __________________ вилояти _________________ туман _______ мактабда ўтказилган фанлар бўйича билимлар беллашувининг 1-босқич ғолиблари тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўтказилган сана:__________________
Т/р Фан номи Синфи 1-босқичда Ўқувчи тўғрисида маълумот Ўқитувчи тўғрисида маълумот Тўпла-ган балл Ўрни Ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми (тўлиқ) Туғилган йили ва сана Яшаш манзили Отаси ёки онасининг Ф.И.Ш ва иш жойи Тел рақами Фан ўқитувчи-сининг Ф.И.Ш. Тўлиқ Маълу- моти мухас-сислиги Тои- фаси Пед. стажи Қаерни қачон тугатган МО йили 1. Она тили ва адабиёт 5-синф 2. 6-синф 3. 7-синф 4. 8-синф 5. Қорақалпоқ тили 5-синф 6. 6-синф 7. 7-синф 8. 8-синф 9. Рус тили ва адабиёти 5-синф 10. 6-синф 11. 7-синф 12. 8-синф 13. Ўзбек тили (таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) 5-синф 14. 6-синф 15. 7-синф 16. 8-синф 17. Инглиз тили 7-синф 18. 8-синф 19. Немис тили 7-синф 20. 8-синф 21. Француз тили 7-синф 22. 8-синф 23. Тарих 6-синф 24. 7-синф 25. 8-синф 26. Ҳуқуқ 8-синф 27. Математика 5-синф 28. 6-синф 29. 7-синф 30. 8-синф 31. Информатика 8-синф 32. Физика 7-синф 33. 8-синф 34. Кимё 8-синф 35. Биология 6-синф 36. 7-синф 37. 8-синф 38. Табиёт ва география 6-синф 39. 7-синф 40. 8-синф 41. Иқтисодий билим асослари 8-синф
Мактаб директори, ташкилий қўмита раиси: ________________________ М.Ў. имзо. Фамилияси ва исми
Мактаб директори ўринбосари: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми
Туман (шаҳар ) ХТБ вакили: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми
2.1-жадвал Ҳар бир фан ва синфлар бўйича алоҳида __________________ вилояти _________________ туманида ўтказилган фанлар бўйича билимлар беллашувининг 2-босқич иштирокчилари ва уларнинг натижалари тўғрисида МАЪЛУМОТ Синфи 5 Фан номи Математика Ўтказилган сана: Т/р Мактаб рақами 2-босқичда 1-босқич (мактаб)да тўплаган балл Ўқувчи тўғрисида маълумот Ўқитувчи тўғрисида маълумот Тўплаган балл Ўрни Ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми (тўлиқ) Туғил-ган йили ва сана Яшаш манзили Отаси ёки онасининг Ф.И. Тел рақа-ми Фан ўқитув-чисининг Ф.И.Ш. тўлиқ Маълу-моти мухас-сислиги Тоифа-си Пед.стажи Қаерни қачон тугатган МО йили 1 2 3 4 ... 78 Туман ХТБ бўлим мудири, ташкилий қўмита раиси: ________________________ М.Ў. имзо. Фамилияси ва исми ДТСМ кичик гуруҳи раҳбари: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми Вилоят ХТБ вакили: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми
2.2-жадвал __________________ вилояти _________________ туманида ўтказилган фанлар бўйича билимлар беллашувининг 2-босқич ғолиблари тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўтказилган сана:__________________
Т/р Фан номи Синфи 2-босқичда 1-босқич (мактаб) да тўплаган балл Ўқувчи тўғрисида маълумот Ўқитувчи тўғрисида маълумот Тўпла-ган балл Ўрни Ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми (тўлиқ) Туғилган йили ва сана Яшаш манзили Отаси ёки онаси-нинг Ф.И. Тел рақами Фан ўқитувчи-сининг Ф.И.Ш. Тўлиқ Маълу- моти мухас-сислиги Тои- фаси Пед. стажи Қаерни қачон тугатган МО йили 1 Она тили ва адабиёти 5-синф 2 6-синф 3 7-синф 4 8-синф 5 Қорақалпоқ тили ва адабиёти 5-синф 6 6-синф 7 7-синф 8 8-синф 9 Рус тили ва адабиёти (таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда) 5-синф 10 6-синф 11 7-синф 12 8-синф 13 Ўзбек тили (таълам рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) 5-синф 14 6-синф 15 7-синф 16 8-синф 17 Инглиз тили 7-синф 18 8-синф 19 Немис тили 7-синф 20 8-синф 21 Француз тили 7-синф 22 8-синф 23 Тарих 6-синф 24 7-синф 25 8-синф 26 Ҳуқуқ 8-синф 27 Математика 5-синф 28 6-синф 29 7-синф 30 8-синф 31 Информатика 8-синф 32 Физика 7-синф 33 8-синф 34 Кимё 8-синф 35 Биология 6-синф 36 7-синф 37 8-синф 38 Табиёт ва география 6-синф 39 7-синф 40 8-синф 41 Иқтисодий билим асослари 8-синф
Туман ХТБ мудири, ташкилий қўмита раиси: ________________________ М.Ў. имзо. Фамилияси ва исми ДТСМ кичик гуруҳи раҳбари: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми Вилоят ХТБ вакили: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми 3.1 -жадвал Ҳар бир фан ва синфлар бўйича алоҳида __________________ вилоятида ўтказилган фанлар бўйича билимлар беллашувининг 3-босқич иштирокчилари ва уларнинг натижалари тўғрисида МАЪЛУМОТ Синфи 5 Фан номи Математика Ўтказилган сана:
Т/р Туман (шаҳар) номи Мактаб рақами 3-босқичда 2-босқич (туман)да тўплаган балл 1-босқич (мактаб)да тўплаган балл Ўқувчи тўғрисида маълумот Ўқитувчи тўғрисида маълумот Тўплаган балл Ўрни Ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми (тўлиқ) Туғил-ган йили ва сана Яшаш манзили Отаси ёки онасининг Ф.И. Тел рақами Фан ўқитув-чисининг Ф.И.Ш. Тўлиқ Маълу-моти мухас-сис-лиги тоифаси Пед. стажи Қаерни қачон тугатган МО йил 2 3 4 5 6 ... 78 Вилоят ХТБ бошлиғи, ташкилий қўмита раиси: ________________________ М.Ў. имзо. Фамилияси ва исми ДТС мониторинги бўлими раҳбари: ________________________ ХТВ вакили: имзо. Фамилияси ва исми 3.2-жадвал __________________ вилоятида ўтказилган фанлар бўйича билимлар беллашувининг 3-босқич ғолиблари тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўтказилган сана:__________________
Т/р Фан номи Синфи 3-босқичда 2-босқич (туман)да тўплаган балл 1-босқич (мактаб)да тўплаган балл Ўқувчи тўғрисида маълумот Ўқитувчи тўғрисида маълумот Тўплаган балл Ўрни Ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми (тўлиқ) Туғилган йили ва сана Яшаш манзили Отаси ёки онаси-нинг Ф.И. Тел рақами Фан ўқитувчи-сининг Ф.И.Ш. Тўлиқ Маълумоти мухассислиги Тоифаси Пед.стажи Қаерни қачон тугатган МО йили 1 Она тили ва адабиёти 5-синф 2 6-синф 3 7-синф 4 8-синф 5 Рус тили ва адабиёти 5-синф 6 6-синф 7 7-синф 8 8-синф 9 Қорақалпоқ тили ва адабиёти 5-синф 10 6-синф 11 7-синф 12 8-синф 13 Ўзбек тили (таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) 5-синф 14 6-синф 15 7-синф 16 8-синф 17 Инглиз тили 7-синф 18 8-синф 19 Немис тили 7-синф 20 8-синф 21 Француз тили 7-синф 22 8-синф 23 Тарих 6-синф 24 7-синф 25 8-синф 26 Ҳуқуқ 8-синф 27 Математика 5-синф 28 6-синф 29 7-синф 30 8-синф 31 Информатика 8-синф 32 Физика 7-синф 33 8-синф 34 Кимё 8-синф 35 Биология 6-синф 36 7-синф 37 8-синф 38 Табиёт ва география 6-синф 39 7-синф 40 8-синф 41 Иқтисодий билим асослари 8-синф
Вилоят ХТБ бошлиғи, ташкилий қўмита раиси: ________________________ М.Ў.имзо. Фамилияси ва исми ДТС мониторинги бўлими раҳбари: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми ХТВ вакили: _______________________ имзо. Фамилияси ва исми
__________________ вилоятида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадаларининг ғолиблари тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўтказилган сана:__________________ Т/р Фан номи Синфи Ўқувчи тўғрисида маълумот Ўқитувчи тўғрисида маълумот Тўплаган балл Ўрни Ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми (тўлиқ) Туғилган йили ва сана Яшаш манзили Отаси ёки онаси-нинг Ф.И. Тел рақами Фан ўқитувчи-сининг Ф.И.Ш. Тўлиқ Маълумоти мухассислиги Тоифаси Пед.стажи Қаерни қачон тугатган МО йили 1 Она тили ва адабиёти 9-синф 2 Рус тили ва адабиёти (таълим ўзбек ва қардош тилларда ўқитиладиган мактабларда) 9-синф 3 Қорақалпоқ тили ва адабиёти 9-синф 4 Ўзбек тили (таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) 9-синф 5 Рус тили ва адабиёти (таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда) 9-синф 6 Инглиз тили 9-синф 7 Немис тили 9-синф 8 Француз тили 9-синф 9 Қозоқ тили ва адабиёти 9-синф 10 Тожик тили ва адабиёти 9-синф 11 Тарих 9-синф 12 Ҳуқуқ 9-синф 13 Математика 9-синф 14 Информатика 9-синф 15 Физика 9-синф 16 Кимё 9-синф 17 Биология 9-синф 18 География 9-синф 19 Иқтисодий билим асослари 9-синф 20 Чизмачилик 9-синф
Вилоят ЎМКҲТБ бошлиғи, ташкилий қўмита раиси: ________________________ М.Ў. имзо. Фамилияси ва исми
Вилоят ХТБ бошлиғи, ташкилий қўмита раиси ўринбосари: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми
ЎМКҲТМ вакили: ________________________ имзо. Фамилияси ва исми
ХТВ вакили: _______________________ имзо. Фамилияси ва исми Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил ____ ______- сонли буйруғига 2- илова
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш юзасидан ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА ТАРКИБИ Т.р Ф.И.Ш. Иш жойи, лавозими 1. Б. Данияров Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, раис 2. Й. Асадов Ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи, аъзо 3. Ф.Ахмедов Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи, аъзо 4. У.Дауланов -Халқ таълими вазирлиги Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи, аъзо 5. Х.Даминов Маънавий ва ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи, аъзо 6. Ф.Мирбобоев Таълим стандартларини такомиллаштириш ва илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўлими бошлиғи, аъзо 7. И.Зокиров Республика таълим маркази директори, аъзо
8. Н.Турдиев Республика таълим маркази директори ўринбосари, аъзо
9. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, аъзо
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган ҳолда ташкилий қўмита таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки мазкур вазифалар унинг зиммасига юкланган ходим киритилади.
Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил_____ _____- сонли буйруғига 3-илова
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлар бўйича билимлари беллашувини ўтказиш бўйича ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ Т.р Тадбирлар мазмуни Бажариш муддати Масъул 1 Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлари беллашувини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш 2011 йил ноябрь Б.Данияров 2 Фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказиш бўйича вилоятлар методика марказлари ва мониторинг бўлимлари раҳбарлари учун ўқув семинари ташкил этиш. 2011 йил 5 ноябргача Й.Асадов Ф.Мирбобоев 3 Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашуви иштирокчилари ишларини баҳолаш мезонлари, ёзма иш ва ижодий тест намуналарини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш 2011 йил 3 ноябргача И.Зокиров Ф.Мирбобоев 4 Жойларда беллашувнинг 1-, 2-, 3-босқичларини ўтказиш жараёнини қатъий назоратга олиш, амалий ёрдам кўрсатиш 2011 йил ноябрь 2012 йил март Ф.Ахмедов И.Зокиров 5 Беллашувнинг 4-босқичи учун ёзма иш материалларини малакали мутахассислар, олимлар, методистлар ҳамда тажрибали ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, саволларнинг сифати, кўп вариантлилигига ва махфийлигига алоҳида эътибор берган ҳолда тайёрлаш 2012 йил 1 апрелгача И.Зокиров Ф.Мирбобоев 6 Ҳудудларда беллашувнинг 3-босқичини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича бириктирилган ходимлар учун семинар ўтказиш. 2012 йил 1 мартгача Ф.Мирбобоев И.Зокиров 7 Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувининг 4-босқичини ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ харажатлари сметасини тузиш 2012 йил 20 мартгача У.Дауланов, Ф.Ахмедов, Ф.Мирбобоев, И.Зокиров 8 Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашуви 4-босқич ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссияси ва аудитория раҳбарлари рўйхатини шакллантириш 2012 йил 1 апрелгача Й.Асадов И.Зокиров 9 Беллашувнинг 4-босқичи учун фанлар кесимида папкалар тайёрлаш (билимлар беллашувининг меъёрий ҳужжатлари: баҳолаш мезонлари, таклифнома ва дастур, далолатнома бланкалари, ҳисобот, қарор ҳамда муҳр босилган дафтарлар, иштирокчилар, ҳакамлар ҳайъати, ташкилий қўмита аъзолари учун бейжиклар) 2012 йил 1 апрелгача И.Зокиров 10 Беллашув ўтадиган кунларда иштирокчилар осойишталигини ва соғлиғини сақлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига хат тайёрлаш 2012 йил 5 апрелгача Ҳ.Даминов 11 Беллашувнинг 4-босқичида иштирок этувчи ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссияси, аудитория раҳбарлари, ота-оналар ва иштирокчи ўқувчиларни беллашув ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари билан таништириш. Беллашув бошланишидан олдин Ф.Мирбобоев И.Зокиров 12 Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашуви 4-босқич ғолибларига гувоҳномалар ва эсдалик совғаларини тайёрлаш 2012 йил 1 апрелгача М.Юлдашев Ф.Ахмедов 13 Беллашув материалларининг кўпайтириш учун тегишли техника воситаларини тайёрлаш 2012 йил 1 февралгача М.Юлдашев 14 Иштирокчиларни беллашув ўтадиган таълим муасасасига ҳамда ўқувчилар турар жойига олиб бориш учун автобуслар ташкил қилиш 2012 йил апрель Ҳудудий бошқарма бошлиқлари 15 Беллашувнинг барча ўтказилиш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. Йил давомида Ж.Мусаев 16 Беллашув ўтадиган таълим муассасасини мос шиорлар ва чақириқлар ҳамда беллашув хоналарига махсус ёзувлар ўрнатиш 2012 йил апрелгача Х.Даминов, Ф.Ахмедов Ҳудудий бошқарма бошлиқлари 17 4-босқич ҳакамлар ҳайъати, аудитория раҳбарлари ва назоратчилари учун семинар-йиғилиш ташкил қилиш 2012 йил апрель Ф.Ахмедов, Ф.Мирбобоев И.Зокиров 18 Билимлар беллашувининг 4-босқичи очилиш маросимини ўтказиш сценарийсини тайёрлаш ҳамда юқори савияда ташкил этиш 2012 йил март-апрель Х.Даминов, Ф.Ахмедов ҳудудий бошқарма бошлиқлари 19 Иштирокчиларни, жамоа раҳбарларини кутиб олиш, уларни ўқувчилар турар жойларига жойлаштириш ва маданий дастурлар уюштириш 2012 йил апрель Ф.Ахмедов, Х.Даминов, ҳудудий бошқарма бошлиқлари 20 Билимлар беллашуви 4-босқичини ўтказиш учун зарур бўлган маблағларни тасдиқланган смета асосида ажратиш 2012 йил март-апрель У.Дауланов 21 Билимлар беллашувининг барча босқичлари бўйича ҳисоботларни умумлаштириш, таълим муассасалари, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ва ҳудудий бошқармалар фаолияти рейтингини аниқлаш, хулосалар тайёрлаш ва раҳбариятга таклифлар киритиш. 2012 йил май Й.Асадов, Ф.Аҳмедов, Ф.Мирбобоев И.Зокиров
|
Категория: Мои файлы | Добавил: Нигора
|
Просмотров: 2559 | Загрузок: 0
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|