Четверг, 17.07.2025, 17:52
Приветствую Вас Гость | RSS

Школа №3 Рамитанского района Бухарской области

Каталог файлов

Главная » Файлы » Мои файлы

Устоз-шогирд мактаби
11.02.2016, 22:53
1. Устоз-шогирд мактаби

Ҳудудлардаги таълим муассасаларида «Устоз-шогирд» мактабини ташкил этиш учун туман (шаҳар) Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига таълим муассасалари тавсия этилган номзодлар орасидан қуйидаги талабларга мувофиқ Устозлар танлаб олиниб, устоз ишлайдиган мактабда «Устоз-шогирд» мактаби ташкил этилишига оид буйруқ қабул қилинади.
олий педагогик маълумотга эга бўлган;
ўз фани йўналишида илғор тажрибага эга, ижодкор, ташаббускор, янгиликка интилувчан ва мунтазам равишда касбий билимларини ошириб борган;
фаолияти тўғрисида таълим муассасаси раҳбарлари, касбдошлари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан ижобий баҳо берилган;
илмий-амалий анжуманларда маърузачи сифатида иштирок этган, Республика ва маҳаллий матбуотда эълон қилинган мақола ёки илмий, илмий-методик, тўпламларда чоп этилган маърузалар муаллифи;
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши педагоги”, ёки “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танлови (республика, вилоят, туман) совриндори;
ўзи фаолият олиб бораётган таълим йўналиши бўйича камида 3-5 йил давомида ўқувчиларининг ўзлаштириш сифат кўрсаткичи юқори бўлганлиги ва бошқа кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Танланган Устоз ўз иш жойидаги хизмат вазифаларини тўлиқ бажариши ва шу билан бирга, ўзига бириктирилган шогирдлар билан шуғулланиши учун сарфланадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда бир Устозга кўпи билан уч нафардан бир нафаргача шогирд бириктирилади. (меҳнат таълими, тасвирий санъат, мусиқа, чизмачилик фан ўқитувчилар учун бир нафар шогирд бўлиши мумкин).
Шогирдлар Устоз ишлайдиган таълим муассасасидан, ёки ушбу мактабга яқин ҳудуддаги мактаблардан, тегишли фан методика бирлашмаларининг тавсиясига биноан танланиб, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг буйруғи билан Устозга бириктирилади. Шогирдларни танлашда уларнинг касбий тайёргарлик даражаси қуйидагича бўлиши кўзда тутилади:
биринчи шогирд тажрибали, касбий маҳорати юқори (устозлик даражасига яқин) бўлган педагог; иккинчи шогирд-тажрибали, касбий маҳорати бўйича малакасини оширишга ўзида эхтиёж сезган педагог; учинчи шогирд - ёш мутахассис.
Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими шогирдларни Устозга бириктириш тўғрисидаги буйруғида қуйидагилар акс эттирилади:
-белгиланган Устоз ва шогирдларнинг иш жойи, лавозими;
-узлуксиз малака оширишнинг ўқув-методик, ўқув-моддий, моддий-техника ва молиявий таъминоти масалалари;
-устоз меҳнатини рағбатлантириш тартиби ва манбалари;
-узлуксиз малака ошириш жараёни мониторинги ва назорати тартиби, шунингдек, шогирдларнинг “Устоз-шогирд” мактаби бўйича ўқув йилига мўлжалланган жараёни жадвали тасдиқланади.
Буйруқ нусхаси белгиланган Устознинг ва шогирдларнинг иш жойига етказилади.
«Устоз-шогирд» мактабидаги машғулотлар тегишли фан ўқитувчиларининг методик кунларида илмий, методик ва амалий билимларни ўрганиш бўйича ўқув, семинар, тренинг, баҳс-мунозаралар ўтказиш ҳамда амалий кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаб бориш бўйича ўзаро дарслар кузатиш, таҳлил қилиш ва тегишли консультациялар шаклида олиб борилади.
Ўзаро дарслар кузатиш ва таҳлил қилишни тегишли фан ўқитувчиларининг методик кунларида, ҳар ойнинг биринчи ҳафтасида Устоз ишлайдиган таълим муассасасида унинг дарсини, кейинги ҳафталарда навбати билан шогирдлар ишлайдиган таълим муассасаларига бориб, уларнинг дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш шаклида олиб борилади. Бунинг учун тегишли таълим муассасалари маъмурияти томонидан методик кунларда” Устоз ва шогирд” дарсларини ўтказиш учун дарс жадвали мувофиқлаштириб берилади.
«Устоз-шогирд» мактаби фаолияти самарадорлигига бевосита туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳининг методистлари масъул ҳисобланади. Улар устоз ва шогирд ўқитувчиларнинг номзодини таълим муассасадаги фан метод бирлашмаси билан келишган ҳолда белгилайди, ҳамкорлик режасини ишлаб чиқади ва ижросини назоратга олади, фанлар кесимида амалий-услубий ёрдамлар, вақти-вақти билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларани кўради.
Ҳар чорак якунида устоз ва шогирдлар ҳамкорлиги натижаси бўйича давра суҳбатлари ўтказади, ўзаро дарс кузатувлари хулосаларини тинглайди, ҳамкорликда тайёрланган ҳужжатлар йиғмажилдлари асосида умумий фаолият мониторингини олиб боради. Унда: Устоз ва шогирднинг дарс таҳлиллари, ўқувчиларни ҳар чорак давомида ўзлаштириш сифат кўрсатгичлари, чораклар кесимида ўзлаштириш сифат кўрсатгичларни қиёслаш, илғор тажрибаларни ўрганиши ва амалга татбиқ қилиши, инновациялар (илғор педагогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиши, ижодий, методик ёки илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиши, фаолиятнинг рейтинг кўрсатгичлари эътиборга олинади.
Мониторинг натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган шогирдга Устоз ва у ишлайдиган таълим муассасаси тегишли Фан методика бирлашмасининг тавсиясига биноан устозлар рўйхатига ўтказиш масаласини кўриб чиқади, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи кенгашига муҳокама қилиш учун тақдим этилади ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими раҳбари томонидан тасдиқланади.

Устоз ва шогирдлар ишлаётган таълим муассасаси раҳбарияти:

Устознинг таълим муассасасида шогирдлар билан машғулот олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратилади, дарс жадвалини фанлар кесимида метод кунларга қўйилишини таъминлайди.
Шогирдларнинг тегишли йўналишлар бўйича керакли асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари, материаллар, кўргазмали қуроллар, техника воситалари каби жиҳозлардан фойдаланиши учун шароитлар яратади.
Устоз ва шогирдларни ўрнатилган тартибда директор жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Методика кенгашида “Устоз-шогирд” мактаби бўйича ҳисоботларини эшитади ва хулосалар тайёрлайди.
Натижалар шогирд ўқитувчи ишлайдиган таълим муассасасидаги тегишли фан методика бирлашмаси ҳамда Устоз томонидан олиб борилган кузатувлар ва методика бирлашмасининг хулосаси асосида чиқарилади.
“Устоз-шогирд” мактаби фаолияти бўйича Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига таклиф ва хулосаларни тақдим этади.
Устоз ўқитувчи:
шогирдларнинг индивидуал режаси бўйича билим, кўникма, малакаларни ўзлаштириб боришларини, индивидуал режада белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажарилишини назорат қилади;
шогирдлари фаолиятига ва ўз устида ишлаш режаларини бажарилиши мониторингини олиб боради;
шогирдларининг дарсларини кузатади, таҳлил қилади, амалий-методик тавсиялар бериб боради;
замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозларидан самарали фойдаланиш, илғор иш тажрибаларни, ахборот-коммуникация ва мультимедия воситаларини ҳамда электрон дарсликларни амалиётга татбиқ қилишга кўмаклашиб боради.
Шогирдлар:
индивидуал режада белгиланган тадбирларни бевосита ўз вақтида амалга оширади;
устозларнинг ва ҳамкасб шогирдларининг дарсларини кузатади, устоздан маслаҳатлар олади ва дарс жараёнида сифат-самарага эришиш учун ўз устида ишлаш режаси асосида билимини ошириб боради;
устознинг дарсларини кузатиши тажрибасини ўрганади;
ижодий, методик ёки илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланади.

2. Илғор тажриба мактабининг ташкил этиш орқали

Устоз-шогирд мактабига аъзо бўлмаган ўқитувчилар учун илғор тажриба мактаби ташкил этилади. Мактабга илғор ташкилотчи ўқитувчилардан раҳбар белгиланади. Илғор тажриба мактаби бўйича бир ойда икки марта машғулотлар ташкил этади. Мактабнинг иши унинг ташкил этилишига қараб режалаштирилади. Режада берилган мавзулар ушбу мактабдаги ёки қўшни мактабда илғор тажрибали ўқитувчилар томонидан амалга оширилади.
Илғор тажриба мактабига асосан, дарс ўтишнинг ноанънавий усулларидан, янги педагогик технологиялардан, инновацион ва интерфаол усуллардан унумли ва самарали фойдаланган ўқитувчилар орасидан танлаб олинади.
Илғор тажриба мактабида фаолият кўрсатадиган ҳар бир ўқитувчи ўз иш тажрибасини бошқа ўқитувчилар билан ҳамкорликда олиб боради. Масалан, мактабнинг ўқитувчилари қуйидаги усуллар орқали бир-бирлари билан тажриба алмашишлари мумкин.
-дарс ўтишнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш;
-дарс ўтишда ахбарот коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
-дарсларда ўқувчилар фаоллигини ошириш,
-кичик гуруҳларда ишлаш;
-бўшлиқлар устида ишлаш;
-ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ўстириш;
-дарс ўтишда дидактик материаллардан фойдаланиш;
-“Ҳамкорликда ўқитиш технологияси”дан фойдаланиш;
-“Дидактик ўйин технологияси”дан фойдаланиш;
- “Модулли таълим технологияси” орқали ва ҳ.к.
Илғор тажриба мактабида олиб бориладиган машғулотларни ҳар бир ўқитувчи мактаб иш режасида белгиланган мавзулар асосида ўз иш тажрибасидан келиб чиқиб олиб боради. Мактабда олиб борилган ҳар бир машғулотдан ҳар бир ўқитувчи маълум бир тажриба ва янгилик ўрганишга муваффақ бўлади. Ҳудудларда илғор тажриба мактабларининг ташкил этилиши орқали ёш ва тажрибаси кам ўқитувчиларга услубий ёрдам берилади. Шунингдек, дарс ўтиш сифати оширилиб, ўқувчиларнинг билим-самарадорлигини оширишга эришилади.

Энг муҳими:

“Ўрган-Ўргат” тадбирлар мажмуасини амалга оширишда ҳисоботбозликка йўл қўйилмайди, амалга оширилган ишлар ҳисоботи ёзилмайди ва олинмайди, ушбу вазифаларга ихтиёрий, сидқидилдан ва виждонан ёндашиш тавсия этилади;
“Ўрган-Ўргат” тадбирлар мажмуаси тавсия ҳисобланиб, мажбурий кўринишга эга эмас, жойларда бунданда яхшироқ тажрибалар аниқланса, улардан фойдаланган ҳолда амалиётга татбиқ этиш мумкин;
“Ўрган-Ўргат” тадбирлар мажмуаси кўп сонли педагоглар тажрибаси асосида мунтазам бойиб бораверади.
Категория: Мои файлы | Добавил: Нигора
Просмотров: 2228 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Playyer
Block content
Поиск
Друзья сайта

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz